Wеlt: Евроиттифоқ Украина учун хавфсизлик кафолатларини келишиб олди

Welt: ЕС согласовал проект гарантий безопасности для Украины

Европа иттифоқининг 27 мамлакати элчилари Украина учун хавфсизлик кафолатларини таърифловчи махфий лойиҳани келишиб олди. Бу ҳақда Wеlt газетаси ҳужжатга таяниб хабар берди. Ҳужжат матнига кўра, Евроиттифоқ Украина қарши тажовуз юз берган тақдирда, унга бир сутка ичида консультациялар тақдим этиш мажбуриятини олади, Евроиттифоқ аскарларининг низодаги бевосита иштироки истисно қилинади.

Ҳужжатда Украинага ёрдам фонди миқдори 2024 йилда 5 миллиард еврога етиши кўзда тутилган, келажакда у Украина армияси эҳтиёжларидан ва Евроиттифоқ мамлакатлари имкониятларидан келиб чиқиб кенгайтирилиши мумкин. Бундан ташқари, Wеlt ёзишича, Брюссель қурол-яроғ етказиб бериш, аскарларни ўқитиш, Украина хавфсизлик секторини ислоҳ қилишда ва гибрид таҳдидларга қарши туришда ёрдамни ваъда қилмоқда. Газета аниқлик киритишича, айни пайтда Брюссель Киев билан 11 саҳифали шартнома шартларини муҳокама қилмоқда, кафолатлар июл бошигача тақдим этилиши режалаштирилмоқда. Улар Украина Евроиттифоқ ва НАТОга қўшилгунига қадар амал қилиши кутилмоқда.

Wеlt қайд этишича, ҳозирча Евроиттифоқнинг фақат етти мамлакати Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этишга рози бўлган, булар Германия, Дания, Франция, Италия, Финляндия, Нидерландия ва Латвия, бундан ташқари, Буюк Британия. Шунингдек, яна саккизта мамлакат битимни имзолашдан бош тортган бўлиб, булар — Словакия, Венгрия, Хорватия, Болгария, Кипр, Ирландия, Австрия ва Мальта.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.