АҚШда полиция республикачилар қурултойи яқинида шубҳали эркакни отиб ташлади
АҚШ шимолидаги Милуоки шаҳрида Республикачилар партиясининг миллий қурултойи бўлиб ўтаётган жойдан уч километр узоқликда полиция шубҳали шахсни отиб ташлади, деб ёзади Associated Press. Марҳум уйсиз одам бўлиб чиққан.
Милуоки мэри Кавалер Жонсон отишма шаҳарда Республикачилар партияси қурултойи ўтказилаётгани билан боғлиқ эмаслигини таъкидлади.
Воқеа гувоҳларидан бири айтиб беришича, уйсиз одам биполяр бузилиш хасталигидан азоб чеккан, у полициячиларга яқин келиб, қўйнидан пичоқ чиқарган, улар эса ўз узишни бошлаган.
Милуокида хавфсизлик чоралари Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампга нисбатан суиқасддан кейин кучайтирилди. Унга қарата отилган ўқ қулоғига тегиб ўтди. Митинг иштирокчиларидан бири ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Ўт очган шахс — 20 ёшли Томас Мэттью Крукс воқеа жойида Махфий хизмат агентлари томонидан отиб ташланди.
Шарҳлар