Хитой АҚШнинг яна учта мудофаа компаниясига нисбатан санкциялар жорий қилди
Хитой “ишончсиз корхоналар” рўйхатига “Boeing” авиакомпаниясининг мудофаа ва космик бўлинмаларини, шунингдек, General Atomics Aeronautical Systems ва General Dynamics Land Systemsни киритди, деб хабар қилди Хитой Савдо вазирлиги. Уларга Хитойга янги сармоя киритиш, уларнинг раҳбарларига эса мамлакатга кириш тақиқланган.
Ҳисоботда айтилишича, бу АҚШ компаниялари Хитой исёнкор провинция ва унинг ажралмас қисми деб ҳисоблаган Тайванга қурол етказиб бермоқда.
Бу Тайваннинг янги президенти Lay Qingde инаугурацияси фонида юз берди. Вашингтон Тайванга қурол етказиб беришни ХХРнинг орол яқинидаги ҳарбий мавжудлигини кучайтириш билан изоҳлади.
Хитой яқинда Тайванга қурол етказиб берувчи Америка компанияларига бир қатор санкциялар киритди. 2023 йил сентябрь ойида – Lockheed Martin ва Northrop Grumman концернларига қарши январ ойида яна бешта Америка компанияси рўйхатга киритилди.
Шарҳлар