Хитой капитал бозорларидаги фаоллик кўп йиллик минимумгача тушиб кетди
Хитой капитал бозорларидаги фаоллик кўп йиллик минимумгача тушиб кетди, деб ёзади Financial Times.
Хусусан, Dealogic маълумотларига кўра, бу йил Хитой компаниялари IPO ва кейинги акцияларни жойлаштириш давомида бор-йўғи 6,4 миллиард доллар жалб қилган, бу статистика тарихидаги энг паст кўрсаткичдир. Хитой компаниялари томонидан оффшор бозорларда, жумладан, Гонконгда тўпланган маблағлар ҳажми 1,6 миллиард долларни ташкил этган, бу 2003 йилдан бери энг кам миқдордир.
Газетанинг қайд этишича, капитал бозорларидаги фаолликнинг пасайиши истеъмолчи фаоллигининг пасайиши ва кўчмас мулк бозоридаги кенг кўламли инқироз туфайли муаммоларни бошдан кечираётган иккинчи йирик иқтисодиётга инвесторларнинг ишончи пасайганидан далолат беради.
Шарҳлар