Хитой Украина бўйича “тинчлик саммити”да қатнашишдан бош тортди
Хитой Киев ва Швейцария томонидан ташкил қилинаётган, Россия ва Украина низосини тартибга солиш бўйича конференцияда қатнашмайди. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Пекин ўзи илгари сурган шартлар бажарилмагани сабабли таклифни рад этган.
Саммит 15—16 июнь кунлари бўлиб ўтади, 80 та мамлакат ўз иштирокини тасдиқлади. Делегатлар Украинанинг “тинчлик формуласи”даги баҳслилик даражаси энг паст мавзуларнигина муҳокама қилади, булар — ядро ва озиқ-овқат хавфсизлиги, ҳарбий асирларни “ҳаммага ҳамма” форматида айирбошлаш ва Россияга олиб кетилган украиналик болаларни қайтариш.
Россия делегацияси таклиф этилгани йўқ.
Аввалроқ Киев Хитой раиси Си Цзиньпин ва Америка президенти Жо Байденни конференцияда қатнашишга чақирган эди. Байден сайловолди кампанияси фонида саммитга келмаслигини маълум қилган. Пекин эса Москва учрашувга таклиф этилмаса, у саммитга бойкот эълон қилиши билан таҳдид этганди.
Шарҳлар