Британия: Хитой Россияга ҳалокатли қуроллар юборишни бошлади
АҚШ ва Британия разведкаси Хитойнинг Украинага қарши урушда фойдаланиш учун Россияга ҳалокатли ёрдам беришга тайёрланаётгани ҳақида далилларга эга.
Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири Грант Шаппс маълум қилди, дея хабар беради “РБК-Украина” Reuters агентлигига таяниб.
«Ўлимга олиб келадиган ёрдам ҳозир Хитойдан Россия ва Украинага оқиб келмоқда ёки келади ва мен буни муҳим воқеа деб биламан», – деди у.
Шаппс ўз даъвосини тасдиқловчи ҳеч қандай далил келтирмаган.
«Биз бундан хавотирда бўлишимиз керак, чунки бу урушнинг дастлабки кунларида Хитой ўзини Россия президенти Владимир Путинга мўътадил қилиб кўрсатмоқчи эди», – дея қўшимча қилди у.
Улашиш:
Шарҳлар