Хитойда йўл қулаши оқибатида 31 киши касалхонага ётқизилди
Чоршанба куни Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида жойлашган Мэйда экспресс йўлининг бир қисмида қулаш содир бўлди, деб хабар бермоқда Kazinform.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, 31 киши касалхонага ётқизилган.
CCTV хабарига кўра, камида 19 киши ҳалок бўлган.
Мейчжоу шаҳри ҳукуматининг аниқлик киритишича, воқеа соат 02:10 атрофида Мейчжоу шаҳридаги йўлнинг бир қисмида содир бўлган. Ҳозирда йўл ёпилган, қутқарув ишлари олиб борилмоқда, фавқулодда ҳолат сабаблари аниқланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар