Хитойда 14 қаватли савдо маркази ёниб кетди, 16 киши ҳалок бўлди (видео)
Хитойнинг Цзигун шаҳар округида жойлашган савдо марказида ёнғин юз берди, оқибатда, сўнгги маълумотларга кўра, 16 киши ҳалок бўлди, деб ёзади “РБК”.
Шаҳарнинг юқори технологик зонасида жойлашган 14 қаватли бинодаги ёнғин 17 июль куни маҳаллий вақт билан 18:00 (Тошкент вақти билан 17:00) атрофида бошланган. Аланга биринчи қаватда чиққан.
Тахминан тўрт соатдан кейин қутқарувчилар савдо марказидан аланга ичида қолган 75 кишини эвакуация қилишга муваффақ бўлган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Бинода универмаг, офислар, ресторанлар ва кинотеатр жойлашган.
Улашиш:
Шарҳлар