Хотинини ўлдирган собиқ вазир Бишимбаев 24 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Астана суди Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаевни унинг рафиқаси Салтанат Нукеновани алоҳида шафқатсизларча қийнаш ва ўлдириш иши бўйича 24 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Озодлик радиосининг қозоқ хизмати хабар беради. Жиноятни яширганликда айбланаётган Бишимбаевнинг амакиваччаси Бахитжан Байжанов 4 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Ўзининг сўнгги сўзида Бишимбаев айбдор эканини, бироқ қасддан одам ўлдиришда айбдор эмаслигини айтган. “Ўша оқшом ҳеч қачон хотинимнинг ўлишини хоҳламагандим. Мен бундай натижани кутмагандим. Мен айбдорман, лекин қасддан одам ўлдиришда эмас”, — дея жавобгарликдан қочишга уринмаганини, тергов ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларининг босимига учраганини қўшимча қилди у.
Ресторанда нималар бўлганди
2023 йилнинг 8 ноябрь куни кечқурун Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукенова билан Астанадаги “Гастроцентр” мажмуасида жойлашган Bau ресторанига келиб, VIP-кабиналардан бирида ўтирган. Бундан олдин, Бишимбаевнинг ўзи айтганидек, улар кўп ичишган ва деярли дарҳол ресторанда жанжал бошлашган. Жанжал пайтида Бишимбаев ва Нукенова VIP-кабинани тарк этишган; улар уйга қайтиш ниятида машиналар тўхташ жойига тушишган, лекин кейин яна ресторанга чиқишган – бу вақт давомида улар бир-бири билан жанжаллашишда давом этишган.
Жанжал чоғида Салтанат, Бишимбаевнинг сўзларига кўра, у совға қилган тақинчоқларни ечиб, ҳожатхонага ташлаб юборган. Унинг сўзларига кўра, у ҳожатхонага кириб қулфлаинб олган, Бишимбаев у ерга эшикни синдириб бостириб кирган. Кабинкада Салтанат уни итариб, кўйлагини йиртган. У бунга жавобан, унинг юзига урган ва кўйлагини йиртиб ташлаган. Унинг сўзларига кўра, у кейин юзи билан ҳожатхонанинг кафелли полига урилган. Бишимбаев унга туришга ёрдам беришга уринмади. Бироздан сўнг Нукенованинг ўзи ўрнидан туриб, диванга бориб, ўтирган, кейин ётган. У ўша ерда ётганида, Бишимбаев, ўзи айтганидек, “ҳиссиётга берилиб кетган” – тепиб, мебелни улоқтирган. Кейин тинчланиб, диванга ўтирган.
Эрталаб соат еттилар атрофида Салтанат ўзига келган. Улар пастга тушиб, уйга кетиш учун машинага ўтиришган, лекин кета олишмаган. Бишимбаев маст бўлганини ва йўл четига чиқиб кетганини айтади. Салтанат VIP-кабинага қайтиш учун машинадан тушган, Бишимбаев ҳам унинг ортидан эргашган. Лифтда улар ўртасида яна жанжал келиб чиққан ва кетаётиб, Бишимбаев унинг юзига тўрт марта урган. У йиқилиб тушди, у уни бир неча марта тепган, сочидан тортиб турғазмоқчи бўлган, сўнг уни яна VIP-кабинага судраб кетган.
Судда кўрсатилган ресторандан олинган видеокузатув камераларида Салтанат Бишимбаев уни уриб юборганида бир неча бор йиқилиб тушганини кўриш мумкин. Тарсакилардан бири натижасида Салтанат боши билан деворга урилган. Видеода Бишимбаев хотинини кўтармоқчи бўлиб, уни сочидан қўпол равишда судраб, аввал ҳожатхонага, у ердан эса VIP-кабинага олиб кетганини кўриш мумкин.
Бишимбаевнинг сўзларига кўра, бир марта VIP-кабинада Салтанат диванга ётиб ухлаб қолган. Пиждаги билан Салтанатни ёпган ва ёнига ётган.
Шарҳлар