НАТО ядро қуролини жанговар шай ҳолатга келтиришни муҳокама қилмоқда
НАТО мамлакатлари ядро қуролини жанговар шайлик ҳолатига келтириш масаласи бўйича маслаҳатлашувларни бошлади, дея маълум қилди альянс бош котиби Йенс Столтенберг . Унинг таъкидлашича, шаффофлик НАТО “ядровий альянс” экани ҳақида “тўғридан-тўғри сигнал” юборишга ёрдам беради.
Столтенберг айтишича, блок “ўз душманларига бевосита сигнал юбориш учун” бутун дунёга ўз ядровий арсеналини намойиш қилиши керак. Шу билан бирга, у НАТОнинг мақсади — “ядровий қуролсиз дунё” яратишдан иборат эканини айтди.
“Аммо ядро қуроли мавжуд бўлар экан, биз ядровий альянс бўлиб қоламиз, чунки Россия, Хитой ва Шимолий Корея ядро қуролига эга бўлиб, НАТОда бундай қурол бўлмайдиган дунё хавфлироқ дунёдир”, — деган фикрда альянс раҳбари.
“Нечта ядровий жанговар каллак ишчи ҳолатида бўлиши кераклиги ва улар қандай сақланиши кераклиги ҳақида тафсилотларга берилмайман, бироқ биз бу масалаларда маслаҳатлашиб олишимиз керак. Бу эса айнан биз қилаётган нарса”, — деди Столтенберг.
Шарҳлар