Вьетнамда “Яги” тўфони оқибатида 140 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Вьетнамда “Яги” тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 143 кишига етди, деб хабар бермоқда AFP маҳаллий ҳукумат маълумотларига таяниб. Яна 58 киши бедарак йўқолган.
Вьетнам шимолидаги бутун бир қишлоқни кутилмаганда тошқин ювиб кетгач, қурбонлар сони кескин ўсган. Оқибатда камида 16 киши ҳалок бўлган, яна ўнлаб кишилар бедарак йўқолган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, ёмон об-ҳаво туфайли қарийб 210 минг гектар экин нобуд бўлган. 700 дан ортиқ одам жабр кўрган.
“Яги” супертўфони Жануби-Шарқий Осиёга 1 сентябрь куни ёпирилди. У, шунингдек, Филиппин, Хитой ва Гонконгда ҳам одамлар ўлимига олиб келди. Филиппинда табиий офатдан етган зарар 27,57 миллион долларга баҳоланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар