Туркия Россияга “Крокус”дан кейин яна бир теракт олдини олишда ёрдам берган
Туркия махсус хизматлари россиялик ҳамкасбларини Москвада “Крокус Сити Холл”га ҳужумдан кейинги иккинчи теракт тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда Туркиянинг Hurriyet газетаси хабар бермоқда. Унинг маълумотларига кўра, террорчилар гавжум савдо марказига ҳужум қилмоқчи бўлган, аммо Туркиянинг аралашуви шарофати билан теркатнинг олдини олишга муваффақ бўлишган.
Нашр даъво қилишича, теракт ИШИД террорчилик ташкилотига алоқадор бўлган “Вилоят Хуросон” гуруҳи жангарилари томонидан ташкиллаштирилган. Туркия махсус хизматлари узоқ вақт мобайнида январь ойида Истанбулдаги Авлиё Мария католик черковига қилинган ҳужумга алоқадор бўлган “Вилоят Хуросон” ташкилотининг маҳаллий тармоғи фаолиятини кузатиб борган. Ҳуқуқ-тартибот органлари суриштирув доирасида бир неча кишини сўроқ қилган ва Россия томони билан алоқа борлигини аниқлаган.
Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Москва вилоятидаги “Крокус Сити Холл” концерт залига бир гуруҳ қуролланган кишилар бостириб кириб, отишма содир этди, сўнг бинода ёнғин юз берди. Оқибатда 145 киши ҳалок бўлиб, 500 дан ортиқ одам жабрланди.
Шарҳлар