КХДР яна ракета синовларини ўтказди
Шимолий Корея “ўта йирик жанговар каллакли” янги тактик баллистик ракеталарни ва модификация қилинган қанотли ракеталарни синовдан ўтказди. Бу ҳақда 18 сентябрь куни Корея Марказий телеграф агентлиги хабар берди.
Синов парвозларига Ким Чен Иннинг ўзи раҳбарлик қилди. КХДР етакчиси ташқи кучлар томонидан бўлаётган “жиддий таҳдид” туфайли, мамлакат ядро салоҳиятини янада ошириш зарурияти ҳақида гапирди. Синовларга 4,5 тонналик ўқ ташувчи “Хвасонпхо-11да-4,5” баллистик ракетаси жалб қилинган.
Аввалроқ Жанубий Корея ҳарбийлари КХДР томонидан кичик масофали бир нечта ракеталар учирилгани ҳақида хабар берганди. Бу Шимолий Корея томонидан бир ҳафта ичида ўтказилган иккинчи ракета синови бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар