“Yandex” 197 минг сохта реклама берувчиларнинг аккаунтлари блоклади

Foto: BBC

“Yandex” жамоаси 2024 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича қизиқарли статистик маълумотлар билан ўртоқлашди. Нейрон тармоқлардан фойдаланган ҳолда, олти ой ичида “Yandex Direct”да реклама жойлаштиришга уринган 197 минг сохта реклама берувчиларнинг аккаунтлари топилди ва блокланди. Бу ўтган ярим йилга нисбатан учдан бир баравар кўпдир.

Нейрон тармоқлар реклама берувчиларнинг ўз рекламаларини қандай жойлаштиришига оид мингдан ортиқ турли белгиларни ҳисобга олади. Алексей Гончаров, “Yandex” тижорат директорининг сифат бўйича ўринбосари:

“Биз ҳозирда фирибгарларни аниқлаш учун ўнга яқин турли МЛ моделларидан фойдаланамиз. Уларнинг ҳар бири ўз мутахассислиги ва ўқитиш частотасига эга. Мисол учун, бири фишингни аниқлайди, иккинчиси умуман олганда шубҳали рекламанинг кенг доирасини қамраб олиши мумкин. Мавжуд моделларни қўшимча ўқитиш ва янгиларини ўргатиш туфайли биз фирибгарларни 8 баравар тезроқ топиб, блоклашни бошладик”,  –  дейди.

Нейрон тармоқлар “Yandex”га нафақат фирибгарларни аниқлашга, балки рекламаларни мавзулар бўйича таснифлашга ҳам ёрдам беради. Масалан, тақиқланган спиртли ичимликлар рекламасини ёки тиббий хизматларни аниқласа бўлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.