“Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Ҳасан Насруллонинг ўлимидан кейин ўзига янги бош котиб сайлади
“Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг янги бош котиби этиб Ҳошим Сафиеддин сайланди, деб хабар бермоқда “Ал-Арабия” телеканали ўз манбаларига таяниб. Ҳаракатнинг ўзи янги бош котиб сайлангани ҳақида маълум қилмаган.
Ҳошим Сафиеддин — марҳум Ҳасан Насруллонинг амакиваччаси. У “Ҳизбуллоҳ” ижроия кенгашига раҳбарлик қилади, шунингдек, гуруҳнинг ҳарбий операцияларини бошқарувчи Жиҳод кенгашига киради. Сафиеддин Исроил томонидан қилинган ҳужумда омон қолган. АҚШ Давлат департаменти уни 2017 йилда террорчи деб эълон қилган.
“Ҳизбуллоҳ”нинг аввалги бош котиби Ҳасан Насрулло 27 сентябрь куни Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганди. У ушбу лавозимни 1992-йилдан буён эгаллаб келаётган эди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Насруллонинг ўлдирилишини Яқин Шарқда кучлар мувозанати ўзгариши ва мамлакат шимолидаги аҳоли уйларига қайтиши учун зарур шарт деб атади.
Шарҳлар