Франциянинг янги бош вазири консерватор Мишель Барнье бўлди

Фото: радио

Франция президенти Эммануэль Макрон 73 ёшли консерватив сиёсатчи Мишель Барньени мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади, деб хабар бермоқда DW. “Макрон унга мамлакатга ва француз халқига хизмат қиладиган бирлаштирувчи ҳукуматни тузишни топширди”, — дейилади Елисей саройи 5 сентябрь куни эълон қилган хабарда.

Тайинлов давлат раҳбари ва Франция асосий сиёсий кучлари вакиллари ўртасидаги “сон-саноқсиз маслаҳатлашувлар”дан кейин амалга ошган. Барнье замонавий тарихда Франция вазирлар маҳкамасининг энг кекса раҳбарига айланди, у у энг ёш бош вазир — 35 ёшли Габриэль Атталь ўрнини эгаллади.

Мишель Барнье ўнг марказчиларнинг “Республикачилар” партияси вакилидир. Ўз сиёсий карьераси давомида у Францияда ва Евроиттифоқ тузилмаларида турли раҳбар лавозимларида ишлаган. 2016 йилдан 2019 йилгача у Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши ҳақидаги музокараларга раҳбарлик қилган.

2021 йилда Барнье президент сайловида “Республикачилар” партиясидан ўз номзодини таклиф қилган, аммо партия ички овоз беришида биринчи босқичда ютқазган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.