Лондон Киевга янги қурол-яроғ пакетини юборди
Буюк Британия мудофаа вазири Грант Шэппс 19 май куни Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети топширилганини маълум қилди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
Пакетга, шу жумладан, 1 миллионта ўқ-дори, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари учун 80 та ракета, 20 та BvS 10 зирҳли амфибия транспортёрлари кирди.
“Дунё кута олмайди, Украинада Путинга қарши туриш учун барча зарур нарсаларга эга бўлиш учун бизнинг аралашувимиз керак. Буюк Британия бугун айнан шу нарсани амалга оширди”, — деб ёзди Шэппс Х ижтимоий тармоғида.
Пакетга шунингдек, дронлар, 4 мингта ҳарбий анжом, 20 та минадан тозалаш тизими кирди. Бундан ташқари, Шэппс Британия май охирига қадар Украинага ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари учун яна 20 та ракета юбормоқчи, шу тариқа ракеталар сони 100 тага етади.
Шарҳлар