Ким Чен Ин чегара қўшинларига янги ракеталар учун 250 та қурилмаларни топширди
Пхеньянда чегара қўшинларига КХДРда ишлаб чиқарилган янги тактик баллистик ракеталар учун 250 та пуск қурилмаларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Тадбирда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, унинг қизи ва синглиси қатнашди.
КХДР етакчиси маросимдан аввал пуск қурилмаларини кўздан кечирди. Тадбирда у “ҳарбий хавфсизлик бўйича вазият” ўзгарганини маълум қилди. У “АҚШ ва югурдакларининг ҳарбий низо келтириб чиқариш нияти”ни қайд этди. Ким Чен Иннинг фикрича, “мустақиллик, адолат ва тинчлик ўз-ўзини ҳимоя қилиш бўйича мутлақо мисли кўрилмаган қудрат орқалигина кафолатланади”.
Пуск қурилмалари ва ракеталарнинг тактик-техник тавсифлари келтирилмади.
Улашиш:
Шарҳлар