Россия қўшинлари Харьков вилоятида ҳужум тактикасини ўзгартирди — ISW
Харьков вилояти шимолидаги Россия ҳужум операциялари суръатлари сўнгги бир неча кун ичида секинлашди, деб хабар беради BBC Американинг Урушни тадқиқ қилиш институти (ISW) ҳисоботига таяниб.
Россия қўшинлари ҳужумкор фаоллиги хусусияти россияликларнинг бирламчи мақсади Харьков вилоятига чуқур кириб бориш эмас, балки чегара ҳудудида ҳимоя зонасини яратишдан иборат деб берилган баҳоларга мувофиқ келади.
Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов 14 май, сешанба куни маълум қилишича, Харьков вилоятидаги вазият барқарорлашишни бошлаган. Бу Украинанинг қўшимча бўлинмалари жалб қилиниб, улар томонидан мудофаа ҳаракатлари бошлангач юз берган.
Иккала томондан ҳам манбаларга кўра, Россия қўшинлари янги тактикани қўлламоқда. У беш кишидан кўп бўлмаган кичик ҳужумкор гуруҳларни Украина марраларига кириб олиш учун қўлламоқда. Сўнг ҳарбийлар бошқа кичик гуруҳлар билан бирлашиб, йирик зарбдор гуруҳларни ташкил қилмоқда.
Бироқ кичик ҳужум гуруҳларининг қўлланилиши сезиларли талафотларга ва ҳужумнинг умумий суръатлари секинлашишига олиб келиши мумкин, дейилади ISW ҳисоботида.
УҚК Бош штаби бошлиғи Анатолий Баргилевич тахмин қилишича, сўнгги бир кеча-кундузнинг ўзида Россия қўшинлари бу йўналишда 1740 нафаргача аскарини йўқотган бўлиши мумкин.
Шарҳлар