Япония чиплар ва квант технологиялари учун експорт назоратини янада кучайтирмоқда
«Bloomberg» хабар беришича, Япония яримўтказгичлар ёки квант ҳисоблаш билан боғлиқ тўртта технология бўйича экспорт чекловларини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Токионинг янги назорат чора-тадбирлари «Samsung Electronics Co» яримўтказгич конструкцияларини яхшилаш учун фойдаланаётган нанозаррачалар ва универсал затвор транзисторлари тасвирларини таҳлил қилиш учун фойдаланиладиган сканерлаш электрон микроскопларига тегишли бўлади.
Барча мамлакатларга, шу жумладан Жанубий Корея, Сингапур ва Тайванга энг мақбул давлат режимидан фойдаланадиган бундай жўнатмалар учун экспорт назорати органларининг рухсати талаб қилинади.
Ўтган йили Япония 23 турдаги илғор чип ишлаб чиқариш технологиялари бўйича экспорт чекловларини кенгайтирган. Ушбу чора АҚШ Хитойнинг асосий яримўтказгич ишлаб чиқариш жараёнларига киришини чеклашга уринишларидан сўнг амалга оширилган.
Шарҳлар