Япония Шимолий Кореядан Россияга қурол етказиб берилиши муносабати билан санкциялар киритди
Япония ҳукумати Шимолий Кореядан мамлакатга қурол-яроғ етказиб берилиши ва Россиянинг Украинага бостириб кириши давом этаётгани учун Россияга қарши санкциялар киритди.
Чекловлар 9 та рус ташкилоти, Кипрда рўйхатдан ўтган иккита компания, шунингдек, Россия 1та тадбиркор фуқаросига эълон қилинган. Уларнинг активлари ва тўловлари музлатилади, деб ёзади Медуза.
«Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёшимаса Хаяши Япония Шимолий Кореядан Россияга қурол етказиб беришни “қатъий қоралайди” ва бу БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қатор резолюцияларини бузишини таъкидлади», дейилади хабарда.
Шунингдек, Сеул Москва ва Пхенянга қарши санкциялар жорий этилганини эълон қилган. Жанубий Корея санкциялари Шимолий Кореянинг етти фуқароси ва Россиянинг икки кемасига таъсир кўрсатган.
Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, ушбу шахслар ва Россия кемаларига нисбатан санкциялар Пхеняннинг ядровий ва ракета ишланмалари учун материаллар етказиб бериш ва бу ишланмаларни молиялаштиришда иштирок этиши билан боғлиқ.
Тайёрлади: Anhor.uz амалиётчи мухбири, Ўз ЖОКУ 4-босқич талабаси Содиқжонова Ёқутхон
Шарҳлар