Япониядаги “Симанэ” АЭС биносида ёнғин содир бўлди
Япониянинг худди шу номдаги префектурасидаги “Симанэ” атом электр станцияси иккинчи реакторининг турбинали хонасида кичик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Chugoku Electric Power станция оператори ва Симанэ префектураси маъмурияти маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳодиса атроф-муҳитга таъсир қилмаган ва ҳеч ким жабрланмаган.
Оператор компанияси томонидан чоп этилган фотосуратларнинг чап томонида эриган симларни улаш қутиси кўрсатилган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.
Улашиш:
Шарҳлар