Урушнинг 2,5 йили давомида Россия ва Украинанинг 1 млн нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлган ва яраланган
Американинг The Wall Street Journal газетаси ҳисоб-китобларига кўра, икки ярим йил аввал бошланган тўлиқ кўламли урушда иштирок этиб ҳалок бўлган ёки яраланган украиналиклар ва россияликлар сони тахминан 1 миллионтага етган.
Нашр Украинадаги манбаларига ва Ғарб разведкаси маълумотларига таяниб ёзишича, ҳарбий ҳаракатлар чоғида 80 минг украиналик ва 200 минг россиялик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлган. Яраланган ҳарбий хизматчилар сони эса Украинада ҳам, Россияда ҳам қарийб бир хил бўлиб, ҳар иккала томонда 400 минг кишини ташкил этади.
Нашр қайд этишича, иккала томондан ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сонини аниқлаш жуда қийин, чунки Россия ҳам, Украина ҳам ўз талафотлари бўйича расмий ҳисоб-китобларни эълон қилишдан бош тортмоқда, шунингдек, ишончсизликни уйғотувчи маълумотларни келтирмоқда.
Шарҳлар