Москва вилоятида бир эркакни яшин уриб ўлдирди (видео)
Москва вилоятининг Балашиха шаҳрида бир эркакни яшин урди, у ҳалок бўлди, деб ёзади “ТАСС” Россия Тергов қўмитасига таяниб.
Ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда. Тергов маълумотларига кўра, Энтузиасти шоссесида жойлашган уйлардан бирининг ёнида ўткинчилар эркак кишининг куйган ва электр излари бўлган жасадини кўриб қолган.
Айни пайтда воқеа жойи кўздан кечирилмоқда, терговчилар иш олиб бормоқда.
Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодиса акс этган видеолар тарқалди, унда соябон тутиб юриб кетаётган эркакни яшин келиб ургани ва у аланга ичида қолиб, ерга йиқилганини кўриш мумкин.
Таъкидланишича, сўнгги кунларда Москвада иссиқ ҳароратлар ортидан нам ҳаво оқимлари билан боғлиқ кескинлик ортган. Бунда чақмоқ—момақалдироқ ҳодисалари ҳам кўп кузатилмоқда.
Шарҳлар