Петербургдаги участкада сайлов қутисига яширинча бюллетенлар ташлангани акс этган видео тарқалди (видео)

Skrinshot

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳар сайлов комиссияси Адмиралтейский туманидаги 5-сайлов участкасида текширув олиб борилишини белгилади. Бунга “Петербург кузатувчилари” томонидан тарқатилган ва Россия президенти сайловларида овозларни қалбакилаштириш жараёни акс этган видеороликлар сабаб бўлди, деб ёзади Meduza.

Видеолардан бирида бир аёл тиззалаб юриб келиб, овоз бериш қутисига бюллетенларни ташлаганини кўриш мумкин. Кейин яна бир аёл келиб, унга ёрдамлаша бошлаган. Бу вақтда ойна билан тўсилган қўшни хонада форма кийган эркак ўтирибди, аммо у аёлларга эътибор бермаяпти.

Иккинчи видеода эса аёл қути ёнида ётиб олиб, уни у ёқдан бу ёққа чайқамоқда, катта эҳтимол билан, ўзи солган бюллетенлар аралашиб кетиши ва кўзга ташланиб қолмаслиги учун.

Журналистлар видеода акс этган аёлни топиб, у билан боғланган, аммо у бундай иш билан шуғулланганини рад этган. “Кечқурун комиссия хонасини тарк этганман, тамом-вассалом. Ичкарида полициячилар қолганди”, — деди у.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.