Байден Киевга Америка қуроли билан Россияга зарбалар беришга яширинча рухсат этган — ОАВ
АҚШ президенти Жо Байден администрацияси Украинага Америка қуроли билан Россия ҳудуди бўйлаб зарбалар беришга яширинча рухсат этган — аммо фақат Харьков ҳудудида, деб ёзади Politico ўз манбаларига таяниб.
Байден ўз жамоасига Украинани ўзига берилган қурол билан Харьков йўналишида зарба бераётган ёки беришга тайёрланаётган Россия кучларига қарши туришда фойдаланиш имконияти билан таъминлашни топширган. Аммо Россия ичкарисидаги нишонларга зарбалар беришга нисбатан сиёсат ўзгаришсиз қолган.
Расман Оқ уй Америка қуролидан Россия ичкарисидаги нишонларга зарбалар беришда фойдаланишга қарши чиқади, чунки бу низо кучайиб кетишига олиб келишидан хавфсирайди.
Бошқа Ғарб мамлакатлари етакчилари ҳозирча бу борада турли позицияда. Хусусан, Буюк Британия май бошида Украинага бундай зарбалар учун рухсат берган эди. Унинг ортидан бошқа бир қатор мамлакатлар ҳам бундай тақиқ йўқлигини маълум қилди, аммо буни амалга ошириш имконини берувчи қурол-яроғни улар тақдим этмаяпти.
Шарҳлар