Екатеринбургда мудофаа соҳаси учун ишлайдиган кичик станцияда портлаш содир бўлди
Россия Уралидаги Екатеринбург шаҳрида учта мудофаа заводини қувватлайдиган Калинин кичик электр станциясида портлаш юз берди.
Россияликларнинг ёзишича, улар гўёки воқеа жойида қўлбола портловчи моддалар изларини топган. Портлаш 2 март куни ярим тунда Шефская кўчасидаги кичик станциянинг бошқарув пункти ёнида содир бўлган.
Станциянинг ўзи бетон заводи билан тўсилган, унга пост орқали кирилади, мамлакат хавфсизлик кучлари воқеа жойида иш олиб бормоқда.
Калинин кичик электр станцияси Калинин машинасозлик заводи, “Турбомоторный” ва “Уралмаш” заводларини энергия билан таъминлайди.
Улашиш:
Шарҳлар