Эфиопияда ер кўчиши оқибатида 55 киши ҳалок бўлди
Эфиопия жанубида юз берган ер кўчиши оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “ТАСС”.
Ҳодиса мамлакат жанубидаги Гезе-Гофа туманида юз берган. Аввалроқ ҳудуд раҳбари Мисикир Митику қутқарувчилар ер остидан 20 дан ортиқ жасадни чиқариб олганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, қурбонлар сони ошиши мумкин, чунки айни пайтда ер кўчган ҳудудда қутқарув ишлари давом этмоқда.
Эфиопияда ҳозир ёмғирлар мавсуми айни авжида. У июлда бошланган бўлиб, сентябрь ўрталаригача давом этиши кутилмоқда. Мунтазам ёмғирлар оқибатида айрим Шарқий Африка мамлакатларида вақти-вақти билан ер кўчиши кузатилади.
Улашиш:
Шарҳлар