Ҳиндистонда ер кўчиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 140 кишидан ошди
Ҳиндистоннинг жанубий штати Кералада бир неча марта юз берган ер кўчишлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 146 кишига етди, яна 120 дан ортиқ одам жабрланди, деб ёзади “Коммерсантъ” штат соғлиқни сақлаш департаментига таяниб. 31 июль, чоршанба куни Кералада мотам куни деб эълон қилинди.
Кералада ер ўпирилишига 30 июлга ўтар кечаси бошланган муссон ёмғирлари сабаб бўлди. Табиий офатдан энг кўп Ваянад округи жабр кўрди. У ерда тўрт соат ичида уч марта ер кўчиши содир бўлди.
Воқеа жойида қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда. Унда ҳарбийлар қатнашмоқда, шунингдек, ҳарбий-ҳаво кучлари техникаси ҳам жалб қилинган. Ер ўпирилиши оқибатида кўплаб уйлар, йўллар ва кўприклар вайрон бўлди. Штат бош вазири Пинарайи Вижаян жуда кўп одамлар вайроналар остида қолаётганини айтди.
Шарҳлар