ЦАХАЛ Жанубий Ливанда ер усти операциясини бошлади
ЦАХАЛ Жанубий Ливанда ер усти операциясини бошлади. Бу ҳақда “Ал-Арабия” телеканали хабар бермоқда. Аввалроқ Исроил армияси АҚШни яқин орада Ливанда ер усти операциясини бошлаши ҳақида огоҳлантирган эди.
Америкалик мансабдорнинг сўзларига кўра, ЦАХАЛнинг операцияси Исроилда чегарага яқин аҳоли пунктларига нисбатан хавфни бартараф этиш учун “Ҳизбуллоҳ”нинг чегара бўйлаб жойлашган инфратузилмаларини тозалашга қаратилади.
Reuters агентлиги хабарига кўра, Ливан армияси Исроил билан жанубий чегарада бир нечта марраларда чекинмоқда.
ЦАХАЛ мамлакат шимолида Ливан билан чегарада жойлашган учта аҳоли пункти ҳудудини ёпиқ ҳарбий зона деб эълон қилди. Гап Метула шаҳри, шунингдек, Кфар-Гилади ва Мисгав-Ам кибуцлари ҳақида бормоқда.
Шарҳлар