Чилидаги ўрмон ёнғинларида қурбонлар сони 112 кишига етди

Чилидаги ўрмон ёнғинларида қурбонлар сони 112 кишига етди. Бу маълумотлар Reuters томонидан тақдим этилган. Маҳаллий ҳокимиятнинг хабар қилишича, бу рақамлар хозирча ноаниқ, чунки юзлаб одамлар бедарак йўқолган. Кеча 50 га яқин одам ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Reuters агентлигининг қайд этишича, ёнғин машҳур сайёҳлик шаҳарлари Вина-дел-Мар ва Валпараисогача етиб келган. У ерда бир миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Агентликнинг ёзишича, Вина-дел-Марда бутун ҳудудлар ёниб кетган. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, ёнғин бутун мамлакат бўйлаб 14 мингта уйга зарар етказган ёки вайрон қилган.

Президент Габриэл Борик Чили «жуда катта миқёсдаги фожиага дуч келаётганини» айтган ва қурбонлар учун икки кунлик мотам эълон қилинган. Расмийлар ёнғиндан энг кўп зарар кўрган ҳудудларда комендантлик соати жорий қилди. Ёнғинни ўчириш учун ҳарбийлар юборилди, деб ёзмоқда Reuters.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.