“YouTube” ота-она назорати функциясини кенгайтирмоқда

Foto: busines insider

“YouTube” ўз платформасида ўсмирлар учун ота-она назорати функциясини кенгайтирмоқда. “Янги” функция шу ҳафтадан бошлаб бутун дунё бўйлаб мавжуд бўлади.

Назорат функцияси “YouTube” Оила марказига бирлаштирилган ота-оналар ва васийларга ўз ҳисобларини ўсмирлар аккаунтлари билан боғлаш имконини беради. Бу созлама ота-оналарга ўсмирларнинг “YouTube”даги фаолияти, жумладан, трансляциялар, юкланган видеолар, шарҳлар ва уларнинг обуналари ҳақида реал вақт режимида билдиришнома олиш имконини беради. Ушбу назорат орқали ота-оналар ўз фарзандларини “йўл-йўриқ кўрсатиш ва рағбатлантиришлари” мумкин.

“YouTube”нинг бу ҳаракати давлатларнинг ёш фойдаланувчилар учун платформанинг “яроқлилиги”га, айниқса, номақбул контент ва рекламага бўлган эътиборининг ортиши билан боғлиқ. Ушбу хусусият ёрдамида “YouTube” ўсмирлар фаолиятига янада шаффофроқ қарашни таклиф қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.