YouTube сервисида блокировка қилинган Россия каналлари Google компаниясидан талаб қилаётган компенсация миқдори бутун жаҳон бойликларидан ҳам ошади

Google
Фото: Forbes

YouTube  сервисида блокировка қилинган Россия каналлари Google компаниясидан талаб қилаётган товон жами глобал бойликдан ошади, деб ёзади The Washington Post нашри.

Каналларнинг Google компаниясига қарши даъволари миқдори икки ундециллиондан ортиқ рус рублини ташкил этади (бу 36 нолга тенг рақам), бу тахминан 20 дециллион долларни (33 нолдан иборат рақам) ташкил қилади.

The Washington Post  нашрининг қайд этишича, бу йилги барча глобал бойлик 477 триллион долларга баҳоланмоқда (бу рақам 12 нолга тенг). Alphabet она компаниясининг ўзи 2 триллион доллар туради.

Google компаниясига белгиланган жарима ҳар ҳафта икки баравар ортиб бормоқда ва корпорация номини илҳомлантирган гуголлар сонига (100 та нолли рақам) етиши мумкин, деб ёзади The Washington Post.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.