Юлия Навалная Франция президенти Эммануел Макрон билан учрашди
Юлия Навалная Франция президенти Эммануел Макрон билан учрашди. Бу ҳақда Навалная ўзининг Х аккаунтида ёзган.
“Улар Франциянинг Россия ва унинг чегараларидан ташқаридаги фуқаролик жамиятига Путин ва унинг диктатурасига қарши курашда қандай ёрдам бериши ҳақида гаплашдилар. Мен ундан (Франция президенти) бизни тушунгани учун миннатдорман: Россияда урушга қарши бўлганлар кўп, улар ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож”, — деб ёзади Навалная.
Елисей саройи матбуот баёнотида айтилишича, Франция президенти “Юлия Навалная 2024 йил 16 февралда Россияда қамоқда ўтирган Алексей Навалнийнинг асоссиз вафот этгани муносабати билан яна бир бор ҳамдардлик билдирди”.
“Республика Президенти Алексей Навалний хотирасини ва у яшаган, коррупцияга қарши курашган ва сўз эркинлигини ҳимоя қилган жасоратини ҳурмат қилди. Суҳбат чоғида Президент Навалная хоним билан Алексей Навалний томонидан тузилган Коррупцияга қарши курашиш жамғармаси фаолияти ҳақида гапирди. Президент, шунингдек, Франция барча ҳуқуқ ҳимоячиларини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади”, — дейилади нашрда.
Шарҳлар