Захарова Қрим кўпригига ҳужум қилинган тақдирда, Лондон ва Вашингтонга “қасос зарбалари”ни ваъда қилди
Москва Керч бўғози орқали ўтувчи кўприкка ҳужум содир бўлган тақдирда АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқини “қақшатқич қасос зарбалари” ҳақида огоҳлантиради, дейди Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова.
“Мен Вашингтон, Лондон ва Брюсселни яна бир бор огоҳлантирмоқчиман, Қримга қарши ҳар қандай тажовузкор ҳаракатлар нафақат муваффақиятсизликка учрайди, балки қақшатқич қасос зарбасини ҳам олади”, — дея Захаровадан иқтибос келтиради “РИА Новости”.
Унинг сўзларига кўра, Киев Ғарб кўмагида Қрим кўпригига янги ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар