Запорожье областида тўрт нафар Россия зобити саркарда Суворовнинг хоки ёнида ҳалок бўлди
Запорожье областида 22 март куни фронт чизиғи бўйлаб Қримдан олиб келинган қўмондон Суворовнинг хоки олиб юрилган, дея хабар беради Россия ОАВ.
“ Александр Васильевичнинг ҳоки атрофида зобитларни ибодат қилиш, гаплашиш учун тўплашди. Уларни фронт чизиғига яқин жойда, қўшинларни бошқариш пунктларидан бирининг ёнида тўплаш хатолик эди. Снаряд учиб келди. Натижада тўрт киши ҳалок бўлди, 7 нафари яраланди”, — дейди Мудофаа вазирлигидаги манба.
Бошқа бир манба ҳам бу ҳолатни тасдиқлади ва Суворовнинг хоки «сезиларсиз шикастланганини», чунки Александр Васильевичнинг хоки махсус зирҳли қути билан ҳимояланганлигини айтди.
Саркарданинг хоки Сергей Шойгунинг шахсий буйруғи билан вақтинча қабрдан олинган.
Шарҳлар