Зарба берилган “Тихорецк” омборида камида икки минг тонна қурол-аслаҳа ортилган эшелон бўлган

Фото: Соцсети

Краснодар ўлкасида зарба берилган “Тихорецк” омбори Украинадаги урушда фойдаланилган Россия қўшинлари учун энг йирик учта омборхонадан биридир. Бу Россия қўшинларининг логистика тизимидаги асосий омборлардан бири, дея қайд этади Украина қуролли кучлари (УҚК).

Украина томонига кўра, зарба вақтида омбор ҳудудида камида икки минг тонна ўқ-дори ортилган поезд ҳам бўлган.

Шунингдек, Тверь областида тунда Россия Мудофаа вазирлиги Бош артиллерия бошқармасининг 23-арсеналига зарба берилган, дея хабар беради УҚК Бош штаби. “Иккала ҳарбий объект ҳудудларида ёнғин ва портлаш қайд этилган.”

Россия Федерацияси ушбу арсеналларга қилинган сўнгги ҳужумларга расман изоҳ бермади. Маълум қилинишича, бир кечада Россия Федерацияси ҳудудлари узра 101 та дрон уриб туширилган. Краснодар ўлкасининг раҳбари Вениамин Кондратьевнинг айтишича, Тихорецкий ўлкасида иккита дрон уриб туширилган ва “қулаган вайроналар туфайли” ёнғин бошланган. Бироқ, расмий воқеа қаерда содир бўлганига ишора қилмаган.

Тверь областида дрон ҳужумидан сўнг Россия қуролли кучлари омбори жойлашган Октябрский қишлоғи яқинида жойлашган “Старая Торопа” темир йўл станцияси эвакуация қилинган. “Хавфсизликни таъминлаш учун” энг яқин темир йўл линиялари бўйлаб поездлар ҳаракати тўхтатиб қўйилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.