Байден Исроилда Ливанга зарбалар бериш ҳуқуқи борлигини маълум қилди
АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан суҳбат чоғида Вашингтоннинг Исроил хавфсизлигини таъминлашга содиқлиги сифатида унинг “Ҳизбуллоҳ” томонидан зарбалар бўлаётган бир шароитда ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини тасдиқлади.
“Президент Исроилнинг сўнгги бир йил ичидагина Исроил ҳудудига минглаб ракета отган “Ҳизбуллоҳ”дан ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тасдиқлади”, — дейилади Оқ уй хабарида.
Айни вақтда Байден оддий фуқароларга етадиган зарарни минималлаштириш заруратини, шунингдек, низони дипломатик йўл билан тартибга солиш муҳимлигини таъкидлади.
Бундан ташқари, томонлар ҲАМАС томонидан ушлаб турилган асирларни озод қилиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни қайта бошлаш, Ғазо секторидаги гуманитар вазият ҳамда, шу жумладан, Иорданиядан ўтадиган йўлакни зудлик билан қайта тиклаш йўли билан шимолга ўтиш имконияти масалаларини муҳокама қилган.
Шарҳлар