Исроил Эроннинг ядро объектларига зарба бермайди — Washington Post

Главное на данную минуту о конфликте между Ираном и Израилем
Фото: МТ

Эронга жавоб зарбаси беришда Исроил ядро ва нефть объектларини эмас, балки ҳарбий объектларни нишонга олади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ президенти Жо Байденга маълум қилди, деб ёзади The Washington Post.

Исроилнинг Эроннинг фақат ҳарбий объектларига ҳужум қилиш режаси Вашингтонда “енгиллик” билан кутиб олинди, дейилади хабарда. Таҳлилчилар Эрон нефть объектларига ҳужум дунёда энергия ташувчилар нархи ошишига олиб келишидан, ядро объектларига зарба эса кескинлик янада авж олиб, АҚШни низога аралаштиришидан хавфсираган эди. Байден аввалроқ Исроилни “бошқа вариантлар ҳақида ўйлаб кўришга” чақирган эди.

Нетаньяху энди эгаллаган “босиқроқ позиция” Вашингтоннинг Тель-Авивга THAAD ракетага қарши мудофаа тизимини юбориш қарорига таъсир қилгани айтилмоқда. Исроилга THAAD батареяси жойлаштирилиши ҳақида Пентагон 13 октябрда маълум қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.