Исроил Эрон ва “Ҳизбуллоҳ”нинг зарба бериш эҳтимоли туфайли қўшинларини юқори шайлик ҳолатига келтирди
Эрон ҳамда Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи мамлакатга зарба беришидан хавфсираб, Исроил ўз қўшинларини юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ўз манбасига таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” ҳужумлар уюштиришга тайёрланаётганини сезган, аммо Исроил ҳукумати ҳақиқатан ҳам зарба берилиш-берилмаслигини аниқ билмайди.
Эрон ҲАМАС етакчиси Исмоил Хонияга нисбатан 31 июль куни Теҳронда амалга оширилган қотилликка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган эди.
“Ҳизбуллоҳ” эса 30 июль куни Байрутга берилиб, оқибатда гуруҳ қўмондони Фуад Шукурнинг ўлимига сабаб бўлган Исроил авиазарбасига жавоб бериш ниятида.
Улашиш:
Шарҳлар