Исроил Эрондаги авиабазани нишонга олиб зарба бергани маълум бўлди

Foto: Getty Images

Исфахон шаҳри яқинидаги Эрон ҳарбий авиабазаси зарбага учраган, деб хабар қилади New York Times уч нафар эронлик мансабдорга таяниб. Газета суҳбатдошлари аниқлик киритишича, зарба 15 апрелга ўтар кечаси Эрон томонидан қилинган ҳужумга Исроил томонидан берилган биринчи жавоб бўлган.

Исфахон яқинида, Эроннинг марказий қисмида шаҳид Бабаий номидаги 8-тактик авиабаза жойлашган. NYT парвозларни кузатиш сайтларига таяниб қайд этишича, фуқаролик самолётлари ўз йўналишларини ўзгартирган ва Исфахон ҳудудини айланиб ўтмоқда.

Эрон космик агентлиги вакили Ҳусайн Далириан Х ижтимоий тармоғида ёзишича, Эрон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари бир нечта дронларни уриб туширган, “ракета ҳужуми ҳақида ҳозирча маълумот йўқ”.

Аввалроқ Эроннинг Fars агентлиги Исфахон фуқаролик аеропорти яқинида портлаш содир бўлгани ҳақида ёзганди. Айни пайтда, агентлик маълумотларига кўра, Исфахон вилоятидаги ядро объектларига ҳужум қилинмаган ва улар тўлиқ хавфсиз ҳолатда турибди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.