Ўзбекистон 2026 йилда VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларини қабул қилади

Фото: asiatv.kg

VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари 2026 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтади, дея хабар беради Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати.

2024 йилда Кўчманчилар ўйинлари Астана шаҳрида 8-14 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бунгача мазкур тадбир Қирғизистонда уч марта, Туркияда бир марта ўтказилган. Ўйинлар ҳар икки йилда бир марта ўтказилади.

Кўчманчилар ўйинларида спортчилар ўттиздан ортиқ анъанавий кўчманчи спорт турлари, жумладан, от пойгаси, ўқ отиш, эркин кураш ва кўкбору (эчки танаси билан ўйналадиган  от спорти ўйини) бўйича куч синашади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2014 йилдан буён Кўчманчилар ўйинларида иштирок этиб, элликдан ортиқ медални қўлга киритган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.