Ўзбекистон фуқароси “терактни оқлаш”да айбланмоқда
Олтой судининг расмий веб-сайтида “Крокус сити холл”да содир бўлган терактни оқлашда айбланаётган шахс ҳибсга олингани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Қўлга олинган 1993 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Рубцовск шаҳрида яшаган ва терроризмни очиқ қўллаб-қувватлаганликда айбланиб ҳибсга олинган, деб ёзади The Moscow Times.
“Медиазона” хабарига кўра, 24 март куни ушбу фуқаро дўконлардан бирида “Крокус сити холл”да содир бўлган воқеалар ҳақида ўз фикрини билдирган, бу баёнотдан уч кун ўтиб, унинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган ва кейин унга Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.2-моддаси 1-қисми бўйича расман айблов эълон қилинган.
Бу иш Магадандан Санкт-Петербурггача тарқалиб, Интернетда “Крокус сити холл” терактини шарҳлаган одамларни қамраб олган Россия бўйлаб кенгроқ ҳибсга олиш кампаниясининг бир қисмига айланди.
Шарҳлар