Ўзбекистон Россияда ноқонуний муҳожирлар сони бўйича етакчи позициялардан бирини эгаллади
Ўзбекистон Россиядаги ноқонуний мигрантлар сони бўйича етакчилардан бирига айланди, деб ёзади “Коммерсант” Россия Федерацияси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовойга таяниб.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозир Россияда 6,1 миллион хорижий фуқароликка эга бўлган шахслар бор. Биринчи ўнталикка Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Беларусь, Тожикистон, Украина, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Хитой ва Туркманистон кирган.
“Мамлакатдаги хорижликлар сони Россия ФXX Чегара хизматидан ҳар куни олинадиган маълумотлар асосида ҳисоблаб чиқилади, биз кун бўйи маълумотларни тўплаймиз, қайта ишлаймиз ва амалий фаолиятда фойдаланамиз”, – дея қайд этади у.
Горовой фуқаролари Россияда ноқонуний бўлган давлатларни санаб ўтди: Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон ва Озарбайжон.
“Жами 739 мингга яқин киши ёки 9 фоизга яқин, сўнгги тўрт-беш йил ичида бу кўрсаткич 30 фоиздан кўпроқни ташкил этди – 2022 йилгача мамлакатимизда шунча ноқонуний муҳожир бўлган”, — дея қўшимча қилди у.
Шарҳлар