Ўзбекистон ва Бошқирдистон қўшма технопарк ташкил қилади
Ўзбекистон ва Бошқирдистон Тошкент вилоятида қўшма технопарк ташкил қилмоқчи. Бу қарор Бошқирдистон делегациясининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида қабул қилинди ва томонлар ҳамкорлик шартномасини имзолади. Имзолаш маросимида бош вазир ўринбосари, Россия саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров ҳам иштирок этди, дея хабар беради РБК.
Бир қанча кимё корхоналарини ўз ичига олган “Ўзкимёсаноат” АЖ Бошқирдистон тараққиёт корпорацияси билан ҳамкорликда технопарк ташкил этишга қарор қилди. Бу корхоналарда ички ва ташқи бозор учун 170 турдан ортиқ кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.
Бошқирдистон Бош вазири Андрей Назаров бошчилигидаги делегация Тошкентда “Иннопром. Марказий Осиё”. Бош вазир Ўзбекистонда юқори ишбилармонлик фаоллигига ишонч билдириб, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ва ҳамкорликни ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Шарҳлар