Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишга туширди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар.
Давлат раҳбарлари кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар. Уларнинг орасида – Тошкент шаҳрида меҳмонхона ва турар жой мажмуаларини барпо этиш, Қашқадарё вилоятида қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, Озарбайжонда тўқимачилик кластерлари ҳамда тикувчилик фабрикасини ташкил этиш ва бошқа лойиҳалар шулар жумласидан.
«Президентлар ушбу лойиҳаларга старт берар экан, улар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилишини таъкидладилар», – дея қайд этилади мамлакат раҳбарининг матубот хизмати тарқатган хабарда.
Шарҳлар