Ўзбекистонда бу йил пахта теримчиларига қанча тўланади?
Ўзбекистонда бу йил пахта теримчилари қўлда терилган бир килограмм хом пахта учун 2 500 сўм олади. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Идора маълумотига кўра, 2 000 сўм Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан, қолган 500 сўм эса кластер ҳисобидан ажратилади.
Илгари қўлда терилган бир килограмм хом пахта учун 1 500 сўм тўланар эди.
Улашиш:
Шарҳлар