Ўзбекистонда фақат учта такси агрегатори солиқ органлари билан тўлиқ интеграциялаштирилган
Солиқ органлари томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишлар натижасида 124 та агрегатор – 32 таси мобил илова ва 92 таси телефон орқали такси хизмати кўрсатаётгани аниқланган. Бироқ, ушбу агрегаторларнинг 17 таси фаолият юритмайди.
Солиқ органлари билан 3 та агрегатор (Яндех, Уклон ва МйТахи) тўлиқ интеграциялашган. Яна 24 та агрегатор интеграция жараёнида ва 80 та агрегатор эса интеграция учун ариза топширган.
Ҳудудлардаги онлайн агрегаторлар ва такси хизматларига солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграциялашуви, шунингдек, улар кўрсатаётган хизматлар учун нақд ва нақдсиз тўловларни фискаллаштиришга кўмаклашилмоқда. Бундай манзилли учрашувлар Тошкент шаҳрида, Андижон, Навоий, Хоразм, Бухоро, Фарғона вилоятларида бўлиб ўтди, дейилади хабарда.
Шарҳлар