Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонининг камайиши ва инфляция ўсиши сабабли Россиядан пул ўтказмалари миқдори тушиб кетмоқда
Марказий Осиёда пул ўтказмалари оқими 2021 ва 2022 йилларда мос равишда 15,5 ва 18,5 фоизга ўсгандан сўнг 1,4 фоизга қисқаради ва 2023 йилда тахминан 78 миллиард долларни ташкил этади. Бироқ, уларнинг ҳажми Россиянинг Украинага бостириб киришидан олдинги ҳолатга нисбатан юқорилигича қолмоқда.
Бу йилги заиф кўрсаткичлар асосан Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмаларининг секинлашиши билан боғлиқ. Ўзбекистонга пул ўтказмалари оқими 2022 йилдаги 16,7 миллиард доллардан (ЯИМнинг тахминан 21 фоизи) 2023 йилда 16,1 миллиард долларга (ЯИМнинг қарийб 18 фоизи) қисқариши тахмин қилинмоқда.
Пул ўтказмалари ҳажмининг камайиши Россия ҳудудларида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сонининг камайгани, Россияда инфляциянинг ўсиши ва ўзбек сўми курсининг Россия рублига нисбатан қимматлашиши туфайли Россиядан пул ўтказмаларининг секинлашиши билан изоҳлаш мумкин.
Шарҳлар