Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси аэропортларда йўловчиларнинг шикоятлари сабабли юртдошларимизга мурожаат қилди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси юртдошларимизни чет давлат ҳудудида хавфисизлик чораларига риоя қилиш зарурати ҳақида огоҳлантирди.
“Россия бўйлаб хавфсизлик чораларининг кучайтирилгани муносабати билан, ушбу давлатга бораётган, мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган юртдошларимиздан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиши сўралади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, элчихона Россия Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали мамлакат ҳудудига кириш учун тақиқ бор ёки йўқлигини текшириб, шундан сўнг Россияга боришни тавсия этади.
Улашиш:
Шарҳлар